Жорий йилда жиноятлар сони ортиб кетди

    0
    38

    Одамларнинг ишсизлиги, пулсизлиги ва пул топиш имконияти чекланганлиги, истаймизми-йўқми, бошқа ижтимоий муаммоларга йўл очади, жумладан, жиноятчилик кўпаяди. 

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга кўп, дегани. Босқинчилик, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик жиноятлари кескин кўпайган. 

    Эътиборлиси, жиноятлар аҳоли тиғиз ҳудудларда, аниқроғи, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида сезиларли даражада ошган. Масалан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғирлик ва талончилик 2,5 баробарга ошган. Карантин, чегаралар ёпилиши, халққа тўғридан-тўғри ёрдам берилмагани, психологик босимнинг кучайиши ортидан бундай статистика юз бериши тайин эди.

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here