1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

    0
    2,754

    1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қимоя қилиш куни дунё болалари учун энг қувончли байрамлардан бири. Ахир болалар ҳаётимиз мазмуни, унинг энг гўзал, қувончли ва энг муҳим қисмидир. Ўзбекистон – болажон юрт. Халқимиз эса азал-азалдан фарзандсевар халқ ҳисобланади. Бирор инсон йўқки, болалар кулгусидан энтикмаган ва қалби қувончга тўлмаган бўлса.

    Бугунги халқаро байрам дунё бўйлаб 67 йилдан буён нишонлаб келинади. Илк бор бу кунни айнан ёзнинг биринчи санасида нишонлаш таклифи 1925 йил киртилган. 1950 йилда эса БМТ томонидан 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни деб қабул қилинган.

    Бугун юртимизда болажонларимизнинг ушбу байрами кўтаринки руҳда нишонламоқда. Маҳаллаларда, истироҳат боғларида жажжи болажонларимиз учун кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда. Барча-барча болакайлар бугун ўзларининг айёмларини катта хурсандчилик билан нишонлашади. Биз ҳам келажагимиз эгаларини болалар куни билан табриклаймиз! Дунёдаги барча болалар соғ-саломат ва бахтли бўлишларини тилаб қоламиз!

    https://telegram.me/protoday